Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Избоскан туманидаги 43-умумтаълим мактабида бўлиб, унда ўқувчи ҳамда педагогик жамоа учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Дастлаб, мактаб маъмурияти томонидан таълим сифатини яхшилаш, битирувчиларни ОТМга жалб этиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, вазир мактаб ўқувчиларининг оналарига чет тилларини ўргатиш мақсадида йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида ҳам иштирок этиб, андижонлик оналар билан инглиз тилида суҳбатлашди.
Суҳбат давомида вазир келажак авлодни ақлан баркамол этиб тарбиялашда ота-оналарнинг ролига алоҳида тўхталди. Мактаб кутубхонасига жаҳон адабиёти бестселлерларини ҳадя этди.