Вазир "Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва мактабдан ташқари таълим тизимини юқори босқичга олиб чиқиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Шу куннинг ўзида вазир қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонасида ҳам бўлди.
Мазкур муассаса мутасаддилари ва қурувчилар билан суҳбат жараёнида Бахтиёр Саидов кутубхонанинг жиҳозланиши борасида маълум стандартларга амал қилиш, ўқувчиларнинг кутубхонадан кенг фойдаланишлари учун замонавий шароитлар яратиш, ажратилган хоналарни махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда энциклопедик, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан янада бойитиш юзасидан тегишли тавсияларини берди, деб ёзади Вазирлик ахборот хизмати.