Акция давомида Қорақалпоғистон Республикасида халқ таълими соҳасида кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келган ўқитувчилар рўйхати шакллантирилди. Рўйхат асосида ўқитувчи ва ўқувчилар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аҳмед Наримбетов Нукус шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган кам таъминланган оила фарзанди ҳамда соғлиғида нуқсони бор якка тартибда таълим олаётган ўқувчига бадиий адабиётлар тўплами ҳамда спорт анжомлари улашди.
Кўп йиллик самарали меҳнати учун ўқитувчи О. Камаловга Қурбон ҳайити муносабати билан Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти номидан эсдалик совғалари берилди.
Шунингдек, 173 нафар фахрий ўқитувчи ҳолидан хабар олиниб, улар ҳам рағбатлантирилди.