Маҳсулотлар кесимида олинса, GDT платформасида бутун сут кукуни 0,5 фоизга, ёғсизлантирилган қуруқ сут 2,9 фоизга, лактоза 4,1 фоизга, сариёғ 4,4 фоизга, Чеддер пишлоғи 5,3 фоизга арзонлаган. Аксинча, ёғсиз қаймоқ нархи 9,4 фоизга ошган.
Умуман олганда, сут маҳсулотларининг ўртача баҳоси 2,902 USD / кг ташкил этган. Сотилган маҳсулотлар ҳажми 21 968 тонна. Савдо иштирокчилари сони 166 та.
Маълумот ўрнида, Global Dairy Trade форвард шартномалар айланмаси бўйича йирик халқаро савдо платформасидир. GDT ким ошди савдоларида 100 дан зиёд мамлакат сут маҳсулотлари билан иштирок этади.