Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 18 январь куни Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А 380 халқаро аҳмиятдаги автомобиль йўлида "Mercedes-Benz S400" русумли автомобиль ҳайдовчи С.Ж. ва "Malibu" русумли автомобиль ҳайдовчиси А.А.лар йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит бериб, "пойга" ташкил этиб, қоидабузарлик содир этганликлари маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди ва қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб, қоидаларни четлаб ўтганларга жазо чораси кўрилишини эслатиб ўтамиз.