Ҳеч кимга сир эмас, ҳар бир ишни амалга ошираётганимизда халқаро тажрибага юзланамиз, ҳамкасбларимиз қандай йўлдан борганликларига қизиқиш билдирамиз. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳам ушбу йўналишга алоҳида эътибор ва аҳамият қаратиб келади.
ЎзЖОКУ расман фаолиятини бошлагандан буён Халқаро алоқаларга алоҳида эътибор қарата бошлаган. Жумаладан, айнан бугунги кунда университет Туркия, Россия, Жанубий Корея, Хитой, АҚШ, Литва, Испания, Ҳиндистон, Қозоғистон каби давлатларнинг 20 та дан ортиқ олий таълим муассасалари, шунингдек, Туркиянинг «ТИКА», «ТРТ Аваз» медиа ташкилотлари, Германиянинг «ДW аcадемй» академияси ва «Huawei» компаниясининг Тошкентдаги филиали билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатилган.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Халқаро ҳамкорлик бўлими 2022 йилнинг дастлабки ойларидан шу кунга қадар турли хил халқаро даражадаги учрашувлар ўтказишга муваффақ бўлди.
Шу билан биргаликда, талабалар учун маҳорат дарслари, хорижий экспертлар ва профессорлар, турли мамлакатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқуллода ва мухтор элчилари билан учрашувларни ташкил қилинди, шунингдек, бир қанча халқаро илмий конференцияларни ташкилаштиришда бир қанча ишлар амалга оширилди.
Бу ҳали охири эмас. ЎзЖОКУ ўз олдига ҳали кўплаб нуфузли хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишни мақсад қилиб қўйган. Шахсий муваффақиятдан университет муваффақияти сари!
Азизбек Насруллаев
ЎзЖОКУнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи