Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерацияси маълумотига кўра, бу ҳақда Халқаро истеъмолчилар ташкилоти  бош директори Ҳелена Лораннинг федерация раиси номига  йўллаган хатида фикр билдирган.

Глобал конгресс ҳар 4 йилда бир марта дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилади. Унда аъзо ташкилотлар етакчилари иштирок этади ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ишлар баҳоланади, имкониятларни кенгайтириш ва келгусидаги ўзаро ҳамкорлик режалари муҳокама этилади, Халқаро ташкилот раҳбарлари сайланади.

1960 йилда ташкил этилган «Consumers International» истеъмолчилар ташкилотларининг глобал тармоғи бўлиб, унга дунёнинг 100 дан ошиқ мамлакатининг 200 дан ошиқ истеъмолчилар ташкилотлари аъзо бўлган.

Ташкилот БМТда маслаҳатчилик мақомига эга, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотида (ИҲТТ) махсус иқтисодий гуруҳ ҳисобланади ва Халқаро стандартлаштириш ташкилоти(ISO)нинг маслаҳат гуруҳи таркибига киради.

Ташкилотнинг сўнгги глобал форумларини Португалия (2019), Бразилия (2015), Гонконг (2011) ва Австралия (2007) қабул қилган.

Қайд этиш жоизки, ушбу глобал конгресснинг у ёки бу мамлакатда ўтказилиши нафақат у ерда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатининг яхшиланишига туртки беради, қолаверса, мамлакатнинг дунё ҳамжамияти кўз ўнгидаги обрў-эътиборини ҳам оширади.

Яна бир жиҳати, Ўзбекистондек туризм соҳасини ривожлантиришни иқтисодий тараққиётнинг етакчи соҳаларидан бири сифатида белгилаб олган мамлакат учун муҳим аҳамиятга эга.