Учрашувнинг асосий мавзусидан мамлакатимиздаги махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш масалалари ўрин олди.

Учрашув давомида халқаро молия корпорацияси экспертлари, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳамда халқаро тажрибадан келиб чиқиб, махсус иқтисодий зоналар бўйича янги таҳрирдаги дастлабки қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

Мазкур ишчи гуруҳга вазирликдан Махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш бошқармаси ва Юридик бошқармадан номзодлар бириктирилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.