Жумладан, томонлар ўртасидаги музокаралар давомида халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб янги халқаро транзит каналларини ташкил қилиш юзасидан меморандум имзоланди.
Учрашувлар давомида ўзаро манфаатли лойиҳалар ҳамда компаниялар абонентларига янада юқори сифатли хизматларни тақдим қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, “Ўзбектелеком” AК томонидан Йевропанинг Тиер-1 даражадаги оператори – “Cогент” компанияси тармоғига уланиш амалга оширилди ҳамда мавжуд Интернет каналларга алтернатив йўналиш орқали Интернет канални ташкил қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Тиер-1 оператори – 1-даражадаги тармоқ оператори ҳисобланиб, Интернет ресурслари серверларига бевосита уланган ҳолатда хизматлар тақдим этишини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур келишувлар мамлакатимизда Интернет тармоғи фойдаланувчиларига юқори сифатли хизматларни тақдим қилиш имкониятларини ошириш, шунингдек, компаниянинг халқаро телекоммуникация бозоридаги экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.