Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2007 йили Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолади.

Бунинг оқибатида у ўзининг 16 нафар яқин таниши билан ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштиради.

Уларнинг нияти Ўзбекистон Республикаси ИИВ-ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун фуқароларимизни доимо огоҳ бўлишига чақирамиз. Ўзингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлманг”, дейилади ИИВ хабарида.