Айни вақтда "Ўзбекистон-2" ҳамда "Сурхон" жамоалари беллашувининг биринчи тайми якунига етиб, 5 дақиқалик танаффусдан сўнг иккинчи таймга старт берилди. Биринчи тайм якунига кўра, 1:0 ҳисобида "Ўзбекистон-2" жамоасининг қўли баланд келмоқда.
Ҳар бир тайм 15 дақиқадан иборат бўлиб, ҳакамлар қарорига асосан баҳслар жамоавий баъзида яккалаб ўтказилади.
Финалда "Қозоғистон" ҳамда "Ўзбекистон-1" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати