Юртбошимиз томонидан илгари сурилган маҳаллабай ва фуқаробай иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишда жамиятимиздаги барча соҳалар учун энг самарали йўл эканлиги ўз исботини кўрсатмоқда.

Маҳаллабай ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.

Китоб тумани ФҲДЁ бўлими ходимлари туманнинг олис манзиллардаги маҳаллаларда мобил сайёр хизмати билан ташриф буюриб, одамларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантирмоқда.  Масалан, фуқоро Самадов Собир бир неча йилдан буён шаърий никоҳ асосида яшаб келаётганлиги ҳамда оиладаги етишмовчилик сабабли уларнинг 5 нафар фарзандларига туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилмаган эди. Китоб тумани ФҲДЁ бўлими ходимлари кўмагида 2007 йил туғилган Самиева Умида Собир қизи, 2009 йил туғилган Самиев Асилбек Собир ўғли, 2012 йил туғилган Самиева Аслиддин Собир ўғли, 2015 йилда туғилган Самиев Шербек Собир ўғли ҳамда 2020 йил туғилган Самиева Муниса Собир қизига туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштириб берилди. 

“Фарзандимни болалар боғчасига жойлаштира оламай анча сарсон бўлган эдим. Энди мушкулим осон бўлди” дейди болаларнинг онаси.

Аҳоли мурожаатларини маҳаллабай ўрганиш бу каби кўплаб муаммоларни бартараф этмоқда.