Маданият вазири Озодбек Назарбеков Фарғона вилоятига жорий йилги сафари давомида Найман маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Темир дафтар”га рўйхатга олинган Маҳмудова Мўминахоннинг хонадонида бўлган, суҳбат давомида хонадонни қайта таъмирлаш кераклиги хақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган эди. Вазир ташаббуси билан мазкур хайрия иши хомийлик асосида  амалга оширилди.

Куни кеча, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг Фарғона вилоятига сафари давомида вилоят маданият бошқарма бошлиғи Жаҳонгир Тожибаев, Қувасой шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят бўлими раҳбари Отабек Мухаммадзоҳид ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан бирга хонадон ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Хонадон эгалари мазкур хайрия ишида бош-қош бўлган Маданият вазирлиги хамда барча мутассадиларга ўз миннатдорчилигини билдирди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.