Мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Туркия, шу жумладан Истанбул ўртасида инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг мавжуд ҳолати таҳлил қилинди, уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва сиёсий иродалари давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққани ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг жадаллашишига омил бўлгани алоҳида қайд этилди.

Фарғона вилояти ҳамда Истанбул ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжуд экани таъкидланиб, бу борада амалий натижадорликка эришиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.