Янги қурилма катта қутини эслатади. Аккумулятор сиғими 1022 Вт-соат ёки 280 000 мАс. Қурилма кўча электр жиҳозлар, одатий гажетларни қувватлантиришга мўлжалланган. Хусусан, унинг қуввати дронни 30, ноутбукни 13 марта қувватлантириш учун етади.

Қурилма икки томонлама инвертор флэш-қувватлаш технологияси билан таъминланган. Интерфейсдан келиб чиқиб, қурилма бир вақтнинг ўзида 13 та қурилмани қувватлантириш имкониятига эга.

Мазкур қурилма Хитойда 5999 юанга сотилмоқда, дейилади hi-tech.mail.ru сайтида.