Бу ҳақда  «Ўзтемирйўлконтейнер» матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу лойиҳа 2025 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарларининг учрашувида белгиланган минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш бўйича келишувларнинг амалий ижроси сифатида муҳим аҳамият касб этди.

Халқ истеъмоли маҳсулотлари ва қурилиш техникаси юкланган 8 та 40 футлик контейнердан иборат мазкур поезд Ланчжоу станциясидан йўлга чиқиб, "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон" мултимодал транспорт коридори орқали Душанбе-2 станциясига етиб бориши режалаштирилган. Умумий масофаси 3 500 километрдан ортиқ бўлган ушбу йўналишда юкларни етказиб беришнинг транзит муддати 18–20 кунни ташкил этади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг логистика соҳасидаги ташаббуслари ва қўллаб-қувватлови натижасида ушбу мултимодал йўналиш бўйлаб махсус тариф имтиёзлари жорий этилган. Мазкур пилот лойиҳа компаниянинг Хитой – Марказий Осиё йўналишида барқарор ва мунтазам контейнер ташувларини ташкил этиш борасидаги улкан салоҳиятини намойиш этади.

"O‘ztemiryo‘lkonteyner" АЖ бундан буён ҳам халқаро логистика занжирларини кенгайтириш, янги транспорт коридорларини ривожлантириш ҳамда ҳамкорлар учун ишончли ва самарали хизматларни тақдим этиш борасидаги фаолиятини изчил давом эттиради.