“ЕИКга раислик қилаётган Қирғизистон таклифига кўра, мазкур рўйхатга 2 та лойиҳа киритилди: “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши” ва “Лугавая-Балиқчи темир йўл участкасини электрлаштириш”, деб ёзади Қирғизистоннинг “Кабар” Миллий ахборот агентлиги.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишидаги нутқида қуйидагиларни таъкидлаган эди: “Энг яқин вақтда Осиё-Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалий рўёбга чиқаришга киришишни режалаштирмоқдамиз. Ушбу йўл “Шарқ – Ғарб” йўналишида мавжуд темир йўл магистралларининг имкониятларини кенгайтиради”.