Космосдан юборилган тасвирларда космонавтларнинг ўзлари етиштирган помидор ва бошқа сабзавотларини парваришлаб, уларни истеъмол қилишаётганини кўриш мумкин.
“Коинотда бўлишимизга қарамасдан, биз турли сабзавотларни етиштирмоқдамиз. Улар эса жуда яхши униб-ўсмоқда”, — дейди Хитойлик фазогирлардан бири.
Маълумотларга кўра, ушбу космик кема 26 октябрь куни коинотга учирилган бўлиб, олти ойлик илмий тажрибалар олиб боришни мақсад қилган.