«Ўзбеккосмос» агентлиги ва «STAR.VISION» компанияси ўртасида имзоланган меморандумга кўра, ушбу йўлдошга «Самарқанд-2028» номи берилади.

Бу ном 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган «Халқаро астраонавтика конгресси» билан боғлиқ рамзий аҳамиятга эга.

Меморандум доирасида яна бир муҳим жиҳат — йўлдош учун сунъий интеллект модулини айнан «Ўзбеккосмос» агентлиги мутахассислари ишлаб чиқади. Ушбу модуль юқори аниқликдаги космик суратлардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Маълумотларга кўра, «Самарқанд-2028» йўлдоши Ерни масофадан зондлаш (DZZ) технологиялари асосида қатор соҳаларда қўлланилади. Жумладан:

  • ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш;
  • қишлоқ хўжалиги экинларини мониторинг қилиш;
  • ўрмон майдонтлари ҳолатини кузатиб бориш.

Ўзбекистоннинг ушбу халқаро космик лойиҳада иштирок этиши мамлакатнинг фазовий технологиялар соҳасидаги ривожланиш йўлида яна бир муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.