Мулоқотлар давомида Ўзбекистонда туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш лойиҳалари ҳамда қўшма илмий-изланишлар амалга ошириш муҳокама қилинди.
Таъкидлаш жоиз, Пекин халқаро тадқиқотлар университети 1964-йилда ташкил этилган бўлиб, Хитойда туризм соҳасида илмий ва амалий изланишлар бўйича ТОП-3 муассасадан бири ҳисобланади.
Учрашув давомида талаба ва ўқитувчилар учун алмашинув дастурлари сонини ошириш, шунингдек, яшил ва креатив иқтисодиёт бўйича илмий изланишлар, Хитой тилидаги гид-таржимонларни тайёрлашга келишилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Учрашув якунида барча белгиланган йўналишлар қамраб олувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.