Корпорациянинг маълумотларига кўра, ракета маҳаллий вақт билан 08:54 да Цзюцюань космодромидан ҳавога кўтарилди. Унинг ёрдами билан сунъий йўлдош Ер орбитасининг қуйи қисмига муваффақиятли учирилди.
Фазовий кема Шанхай коинот технологиялар академияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг вазифаси атмосфера ҳолатини, шунингдек, ердаги сув ҳавзаларини кузатиш, табиий офатларни башорат қилиш ва иқлим ўзгаришлари ҳақида огоҳлантиришдир. Бундан ташқари, қурилма илмий тажрибалар учун ҳам ишлатилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.