Қайд этилишича, улар одамларга ўхшайди, лекин нейротармоқлар томонидан бошқарилади ва кечаю кундуз ишлайди. Уларнинг лаблари ҳаракати айтилаётган сўзларга мос келади, лекин ғайритабиий кўринадиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас.
Рақамли “клонлар” видеоларда ҳақиқий одамлар каби гапириш ва ўзини тутишга ўргатилади ва энг илғор моделлар жонли тарзда узатиладиган шарҳларни кузатиши ва реал вақтда жавоб бериш учун ўз маълумотлар базасидан тегишли жавобларни топиши мумкин. Шунинг учун сунъий интеллект стримери томошабинлар билан фаол мулоқот қилаётгандек таассурот уйғотади.
Базавий аватар яратиш мижозга тахминан 8000 юанга (1100 доллар) тушади. Агар мижоз янада мураккаб ва қобилиятли стример яратмоқчи бўлса, у ҳолда нарх бир неча минг долларгача кўтарилиши мумкин. Ишлаб чиқаришдан ташқари, бу харажат йиллик техник хизмат кўрсатишни ҳам ўз ичига олади, деб хабар беради korrespondent.net.