Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат 8 февраль, шанба куни Пекин вақти билан тахминан 11:50 да Ибинь туманидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган. Кўчки 10 та уйни вайрон қилди. Йўқолганларнинг аниқ сонига аниқлик киритилмоқда.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин одамларни қутқариш учун барча чораларни кўришни буюрди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Агентлик шунингдек, Хитой ҳукумати Сичуань вилоятидаги кўчки оқибатларини бартараф этиш ва тиклаш ишларига ёрдам бериш учун тахминан 11,16 миллион доллар ажратганини маълум қилди, деб хабар беради report.az.