Тўлиқ электр воситасида ҳаракатланадиган учар ликопча маҳаллий технология компанияси томонидан ишлаб чиқилди.
Гап iUFO учар аппарати ҳақида кетмоқда. У Shenzhen UFO Flying Saucer Technology технологиясига асосланган. Қурилмада вертикал учиш ва қўниш учун олтита ҳаво ўтказгичи ва 12 та парраклар ҳамда кабина мавжуд. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган кадрларда учар ликопчанинг ҳавога кўтарилиб, спорт майдончаси устида учаётганини кўриш мумкин.
Қурилма 200 метр баландликка кўтарилиши ва тахминан 15 дақиқалик парвозни амалга ошириши мумкин. Ҳозирда икки ўриндиқли iUFO нинг диаметри тахминан беш метрни ташкил этади. Келажакда эса унинг диаметри тахминан 7,5 метр бўлиши кутилмоқда ва унга тўрт киши жойлаша олади, деб хабар беради mir24.tv.