Бино Living Building йиғма конструкцияси воситасида бунёд этилди. Улар воситасида меҳмонхона, шифохона ва турар-жой иншоотларини қуриш мумкин.

Мазкур лойиҳа алоҳида блокларни йиғишга асосланади. Улар шундай ишланганки, етказиш ва ўрнатиш қулай. Қурилиш модуллари зангламайдиган пўлатдан ишланган.

Компания бундай модуллар муқобилларига қараганда 10 баравар енгил ва 100 бараварга пишиқ эканини айтишмоқда. Мазкур технология ҳам арзон, ҳам энергиятежамкор.

Ишлаб чиқарувчиларнинг қайд этишича, йиғиладиган конструкция нафақат пишиқ, балки зилзалага ҳам чидамлидир. Шу билан бирга, зарурат бўлганида мазкур конструкцияни йиғиб олиш,  бошқа жойга олиб ўтиш ҳамда қайта йиғиш мумкин.