2025 йил 8-10 август кунлари Хивада «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Тадбир «Ичан қалъа» тарихий мажмуаси ва «Арда Хива» замонавий сайёҳлик марказидек ноёб жойларда ўтказилди.
2024 йилда фестивални 500 мингдан ортиқ меҳмон, жумладан маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлса, 2025 йилда меҳмонларнинг умумий сони 1 миллиондан ошди, уларнинг 300 мингга яқини хорижий сайёҳлар эди.
Фестивалнинг барча кунлари юлдузларнинг ёрқин чиқишлари ҳамда маҳорат дарслари, кўргазмалар ва танловларни ўз ичига олган бой кўнгилочар дастур билан ўтказилди.
Тадбирга ташрифмашҳур хонанда ва санъанткорлар ЖОНЙ, ДЖ Меагҳан, Мустафо Жежели, Ҳамдам Собиров, Ғуломжон Ёқубов, Гулсанам Мамазоитова бор эди. Тантанали ёпилиш маросими давомида эса Роза Зергерли ўз чиқиши билан меҳмонларга завқ бағишлади.
Фестивалнинг 19 та стендида Хоразм вилояти туманлари, етакчи фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчилар ўнлаб қовун навларини, шунингдек, вилоятнинг маҳсулотлари, технологиялари ва ютуқларини намойиш этдилар.
Меҳмонлар турли хил қовунлардан татиб кўриш, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашиш ва Хоразмнинг қишлоқ хўжалиги анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
Фестивалнинг якуний қисми сифатида ўтказилган энг яхши иштирокчиларни тақдирлаш тантанали маросимида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев, Ўзбекистонда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари ҳамда воқеани ёритган етакчи маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари журналистлари иштирок этдилар. Фестиваль ғолиблари эълон қилинди: учинчи ўринни 15 та ташкилот, иккинчи ўринни Янгибозор тумани ва «UzAuto Motors» акциядорлик жамияти, биринчи ўринни Хива шаҳри эгаллади, бош соврин эса Урганч шаҳрига насиб этди.
«Қовун сайли» фестивали Хоразм вилоятининг юқори сайёҳлик салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади ва агротуризмни ривожлантириш ҳамда минтақанинг замонавий ва меҳмондўст сайёҳлик маскани сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.