Ушбу корхонада 1 ойда 15 минг дона шлака блок маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ўз фаолиятини уч ой олдин йўлга қўйган. Тадбиркор билан олиб борилган профилактик суҳбат жараёнида қонуний тадбиркорлик фаолиятининг афзалликлари, солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Натижада, тадбиркор ортиқча оворагарчиликларсиз шу ернинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 5 нафар ишчининг расман иш билан бандлиги таъминланди.
Худди шундай профилактик суҳбат Хива шаҳрида яшовчи Бикажон Искандарова хонадонида ҳам ташкил этилди. Бу ерда тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, чевар аёл шогирдлари билан бирга миллий ва замонавий либослар тикишни яхши йўлга қўйган.
Департамент ходимлари томонидан тикувчи аёлнинг фаолияти ўрганилди ва мавжуд камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, шу куннинг ўзида қонуний ечим топилди.