Таъкидланишича, Хива шаҳридаги "Хива Универсал кийим-кечак бозори" ҳудудида содир бўлган ёнғин соат 19:25 да ўраб олиниб, соат 20:10 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 1000 кв.м майдонда контейнер ва енгил типдаги савдо расталари ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 9 та сув ташишга мўлжалланган автомобиллар жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.