У ҳамкорига нома йўллабди: “Эй, биродари азиз, менга сақич, деб берганингиз олтин экан, буни қайтариб олишингизни илтимос қиламан”. 

У эса: “Мен Сизга, Оллоҳнинг шоҳидлигида сақич сотганман, ҳеч қанақа олтиндан хабарим йўқ, мени маъзур тутасиз…”, деб жавоб ёзибди. 
Саид Ниёз Оллоқулихонга учрабди: “Менга сақич деб сотганлари олтин бўлиб чиқди, шуни хонлик хазинасига қабул қилишга ижозат берсангиз, – дебди.

Хазиначи эса: "Хон жаноблари, бу олтин қандай йўл билан топилгани бизга қоронғу. Келинг, бир халта олтин деб хонлик хазинасини булғамайлик, – дебди.

Саид Ниёз кетибди. Уч кундан сўнг хон уни чақиртириб: “Менинг уйқумда аён бўлдики, бу олтинлар сен учун ҳалол экан, агар хоҳласанг, масжид қуришинг мумкин, яна ўзинг биласан”, – дебди. 

Шундай қилиб ана шу масжид барпо этилган экан.