IKEA компанияси хонанинг тозалик даражасини аниқлайдиган “ақлли” ҳисоблагични ишлаб чиқарди. Бу аллергия билан касалланганлар учун аллергенларни аниқлаш имконини беради.
Vindstyrka алоҳида ҳолатда ишлатилиши мумкин. Бироқ у IKEA Dirigera “ақлли” уйида яхши уйғунлик ҳосил қилади. Фойдаланувчи унга боғланган ҳолда махсус илова воситасида хонанинг сифатини назорат қилиши ҳамда узоқдан туриб, Starkving ҳаво тозалагичини ишга тушириши мумкин, дейилади techcult.ru сайтида.