Хизматларга бўлган талабни рағбатлантириш учун 2026 йилда соҳага 85 триллион сўм кредит, 9 триллион сўм субсидия ажратилади. Хусусан, таълим хизматлари учун буджетдан 7 триллион сўм берилади.
Кейинги беш йилда хорижий туристлар сонини 2 карра ошириш, туризм хизматлари ҳажмини эса 20 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинмоқда. Шу мақсадда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Самарқандда Бибихоним, Регистон мажмуалари, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда ва Афросиёб музейини бир-бири билан боғлайдиган замонавий йўлак ва кўприклар барпо этилади.
Шаҳрисабзда Ғелон йирик туристик мажмуасининг биринчи босқичи ишга туширилади. Поп туманида Арашан тоғ дам олиш туристик зонаси ташкил этилади.
Хивадаги Ичанқалъа иммерсив, яъни жонли ва «ақлли» музей-шаҳарга айлантирилади.
Хоразм ва Қорақалпоғистондаги археологик ёдгорликлар бўйлаб йирик туризм ҳалқаси ташкил этилади.