— Байрам ва муборак кунлар арафасида бу каби тадбирларни ўтказиш, аҳолини эҳтиёжманд қатлами ҳолидан хабар олиб, уларга саховат ва кўмак кўрсатиш унутилмас қадриятларимиздан, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви раиси А. Раджабов. — Шу муносабат билан шаҳар ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ушбу меҳр-саховатга йўғрилган хайрия тадбирини ўтказдик. Бундай тадбирлар фонд ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Муҳими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бошқаруви, унинг шаҳар ва туман бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилаётган бу каби меҳр-саховат тадбирлари инсонларни бир-бирига бўлган меҳр-оқибатини янада мустаҳкамлашга, кўп минг йиллардан буён улуғланиб келаётган кўҳна қадриятларимизни унутилмаслиги, эзгу фазилатларни янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати