Бугун Шовот туманидаги “Уста Матсафо” фермер хўжалигида вилоятда биринчи бўлиб буғдойга ўроқ тушди.

Ўрим муносабати билан ўтказилган кўргазмали семинарда соҳа мутасаддилари буғдойни нест-нобуд қилмасдан, қисқа муддатларда йиғиштириб олиш ва бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш масалалари бўйича йўл-йўриқлар беришди.

Дастлабки натижалар бу йил далалардан камида 55-60 центнерлик хирмон уйиш режалари муваффақиятли бажарилишидан дарак бермоқда.

Рўзимбой ҲАСАН,

“Янги Ўзбекистон” мухбири.