Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Isuzu” русумли автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаронинг сумкаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унда цилиндрсимон шаклдаги целлофан пакетларга ўралган, соф оғирлиги 217,15 грамм бўлган “опий“ гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, фуқаронинг ўзи кийиб олган ички кийими ичида ҳам яна 1 ўрамда, соф оғирлиги 37,52 грамм бўлган “опий“ моддаси борлиги аниқланиб, тадбир давомида жами соф оғирлиги 254,67 грамм бўлган “опий“ гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.