Ўтказилган хотира турнирида, моҳир футболчи Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖ Хоразм вилояти минтақавий бўлими  ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг Урганч шаҳар ва Шовот тумани бўлинмаси ходимлари иштирок этди.

Унда “Истиқлол” жамоаси биринчи,  “Жайхун” жамоаси иккинчи, “Бинокор” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Турнир сўнгида жамолар вакилларига “Маҳалла”  хайрия  жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг Шовот туман бўлинмаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.