Туманнинг Катта Жирмиз ҳудудида фаолият юритувчи “Shohrux Shumkor” фермер хўжалиги жорий йил эрта баҳорда 10 гектар майдонга картошка экиб парваришлаган.
Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш натижасида ҳар гектардан ўртача 500 центнердан ҳосил олинган.
Фермер хўжалиги раҳбарининг таъкидлашича, картошка етиштириш қишлоқ хўжалигида иқтисодий жиҳатдан энг самарали йўналишлардан бири ҳисобланади.
Унинг айтишича, айрим ҳолларда 5 гектар шоли етиштиришдан олинадиган даромадга нисбатан 1 гектар картошка кўпроқ фойда келтириши мумкин.
Ҳозирда хўжаликда етиштирилган картошка маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, аҳолини сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда.