Янгиариқ туманининг Вакиллар маҳалласида туркиялик ҳамкорлар томонидан бунёд этилаётган газ-поршенли электр станцияси воҳа учун тамомила янгиликдир.
Умумий ер майдони 7 гектарни ташкил қиладиган, қиймати 105 миллион АҚШ долларига тенг бу йирик лойиҳа тўлиқ хорижий сармоя ҳисобига амалга оширилади. Кунига 175 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга янги ГПЭС аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр энергияси билан таъминлайди ва чекка туманда электр танқислигига барҳам беради.
Эътиборлиси, янги электр станция ишга тушгач, маҳалланинг икки юз нафар ёшлари бу ерда муқим иш билан таъминланади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири