Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Андижон давлат университети Санъатшунослик факультети "Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси" фани ўқитувчиси Муроджон Темировнинг "Emotion, Envision and Effigy" ("Туйғу, тасаввур ва тасвир") номли илмий тўплами Европанинг  нуфузли “LAMBERT Academic Publishing” нашриёти томонидан чоп этилди.

Ҳамюртимизнинг мазкур илмий тадқиқоти инглиз тилидан ташқари  Германиянинг нуфузли таржимон компанияси билан ҳамкорликда 4 тилда- француз, немис, португал ва рус тилларидаги таржималари нуфузли илмий нашриётларда нашр қилинди.

LAMBERT Academic Publishing  нашриёти илмий ишларни чоп этишга ихтисослашган  ва замонавий технологиялар ёрдамида тадқиқотчиларнинг илмий мақолалари билан дунё бўйлаб тез ва самарали равишда таништиради, деб ёзмоқда San'at va Hayot телеграм канали.