Ушбу харитадан овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақида маълумот олиш мумкин.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Президент сайловларида бошқа давлатларда яшовчи ватандошларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда агентлик.

Маълум қилинишича, сайлов участкалари ишини элчихоналар маслаҳатчилари ва ходимлари, консуллар ҳамда ватандошлар амалга оширади.

Икки ой аввал Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум чоғида «Дунё» ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқилган интерактив харитадан хориждаги юз минглаб ўзбкистонлик фуқаролар фойдаланган.