ОТМлар томонидан тақдим этилган касбий (ижодий) имтиҳон натижалари тест синови натижалари билан бирга ҳисобланиб, my.dtm.uz ва mandat.dtm.uz сайтларига жойлаштирилди.
Олий таълим муассасалари томонидан ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар ўз натижаларини 4 хил усулда:
— my.dtm.uz сайтининг “Ўқишни кўчириш (хориждан) Натижани олиш“ бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
— mandat.dtm.uz сайтининг "Ўқишни кўчириш-2022" бўлими орқали талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда;
— Давлат тест марказининг махсус телеграм ботларига талабгорнинг ИД рақамини юборган ҳолда;
— Талабгор рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда билишлари мумкин