Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида давлатимиз раҳбари ва мамлакатимизнинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд;

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Кувайт Давлати Валиаҳди Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид;

Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа.

Қутловлар келишда давом этмоқда.