Ўзбекистон фуқаролари учун хорижда консуллик масалаларини ҳал этишни енгиллаштирувчи янги мобил илова ишга туширилди.

Илованинг асосий қулайликлари:

  • Консуллик маълумотлари — Ўзбекистоннинг хориждаги барча консуллик муассасалари манзиллари, телефон рақамлари ва ҳудудий тегишлилигини аниқлаш имконияти.
  • Ариза бериш — Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш, вақтинчалик ёки доимий консуллик рўйхатига туриш учун масофадан ариза топшириш.
  • Автоматик тўлдириш — анкета ва аризалардаги мажбурий майдонларнинг қарийб 80 фоизи автоматик тарзда тўлдирилади.
  • Виза талаблари — Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий давлатларга кириш визаси шартлари ҳақида долзарб маълумотлар тақдим этилади.