Имтиҳоннинг 1-босқичи якунланиб унда жами 10 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 36 фоизи ёшлар).
Тест натижаларига кўра, саволларни энг кўп ва энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 50 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.
Имтиҳон шартига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, шундан 10 нафари финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Финал босқичи қизғин савол-жавоб, суҳбат шаклида ўтказилиб барча иштирокчилар ўзларининг тиришқоқ, фаол ва билимдон эканликларини намоён қилди ҳамда натижаларга кўра:
1-ўрин – Рустамова Шаҳноза;
2-ўрин – Худайбердиева Шоҳиста;
3-ўрин – Нарзуллаева Мулкижаҳона.
Ғолибларга танлов совринлари топширилди ҳамда Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда гала-концерт ташкил қилиниб тадбир байрамга уланиб кетди.
Имтиҳонда Тошкент шаҳри Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 66 ёшли Атаева Яхшигул энг ёши катта фаол иштирокчи бўлди.
Имтиҳонда энг кўп иштирокчи Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятидан қатнашган бўлса, энг яхши ўртача натижани Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти қайд этди (10 балл).
Республика бўйича барча иштирокчиларнинг 20 та тестдан ўртача тўғри жавоб бериш кўрсаткичи 8 тани ташкил этди (маълумот учун: Умуммилий Конститусия имтиҳонида ўртача кўрсаткич 11 тани ташкил этган).