Сўнг, ушбу ҳолат видеосини инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирганлар. Видео интернет фойдаланувчилари орасида кўплаб эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Туман ИИБ ходимлари томонидан ўқувчилар, уларнинг ота-онаси, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди.
Унда ўқувчиларга нафақат Янгийўл тумани, балки вилоят фахри бўлган бундай шахслар хотирасига ҳурматсизлик қилиш ҳам нотўғри эканлиги тушунтирилди.
Ушбу ҳолатда шахслар вояга етмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмига асосан, уларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий чора кўрилди.