Тадбирда ушбу машинанинг парвози намойиш этилди. Машинанинг парвозини юзлаб одамлар суратга олишди.

Электр транспорт воситаси ҳам вертикал ва горизонтал парвозни амалга ошира олади. Шунингдек, қурилма автопилот, радарни аниқлаш тизими ва автоматик хавфсизлик парашютига эга.

Икки кишилик сиғимга эга мазкур автомобилнинг оғирлиги — 560 килограмм, юк кўтариш қобилияти — 200 килограмм, тезлиги соатига 130 километр. Қувват захираси — 35 дақиқа бўлиб, 1000 метр баландликка қадар парвоз қила олади, дейилади hi-tech.mail.ru сайтида.