Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда IFC ўртасидаги келишувга мувофиқ, IFC «Фарғонаазот» АЖни хусусийлаштириш жараёнида стратегик маслаҳатчи сифатида жалб этилади. «Deloitte TCF LLP» халқаро консалтинг компанияси мазкур савдо жараёнида етакчи консультант ҳисобланади, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.
«Ўзбекистон кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш учун малакали стратегик хусусий сармоядорларни жалб этиш катта аҳамиятга эга. «Фарғонаазот» АЖнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистон ҳукуматининг бу борада амалга ошираётган энг муҳим чора-тадбирларидан биридир», - дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиков.
«Ўзбекистон кимё саноатини ривожлантириш учун жуда катта имконият ва салоҳиятга эга. Жадаллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда замонавий технологияларга киритилаётган сармоялар эвазига кимё саноати мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида катализатор вазифасини бажариши мумкин. Биз соҳани модернизациялаш ҳамда мамлакатда барқарор кимё саноатини йўлга қўйиш учун зарур бўлган илғор тажриба ва янги ғояларни жорий этиш мақсадида халқаро компанияларни жалб этиш жараёнида иштирок этишдан мамнунмиз», - дейди IFCнинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича директори Вибке Шлёмер.