Эртага республика бўйича асосан кам булутли ва ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +33...+38 даража, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда +42...+44 даража атрофида бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ва нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келади.

Республика бўйича булутлилик кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат яна +2..+4 даражага, ёз фасли учун қулай бўлган +31...+34 даражагача, жанубда баъзи жойларда +38...+40 даража пасаяди. Салқин ҳаво кечаси ва эрталаб сезилади, кечаси ҳарорат +15...+18 даражагача пасаяди.

Бугун жанубда ва чўл ҳудудларда, 24-25 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача, айрим жойларда 20-23 м/с.гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 24-25 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.