Кундузи антитциклон шарққа қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво 12-17° илиққача исийди.

Эртага илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5° илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22° илиққача кўтарилади, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3° юқоридир. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8-13о илиқни ташкил этади, кундузи 11-16° илиқдан юқори бўлмайди.

Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади.
Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати маркази.

2-4 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1 600 метрдан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.