Унда қўмита аъзолари, экспертлар, вазирлик ва идора масъуллари, Ёшлар парламенти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қўмита йиғилишида «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама этилди.

Ушбу масала юзасидан Молия вазирлиги масъуллари томонидан йиғилиш иштирокчилари учун қисқа семинар ташкилиб этилиб, Давлат бюджети бўйича қизиқтирилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Шунингдек, йиғилишда 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилишнинг мақсадли параметрлари доирасида олиб борилган ишлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мақсадли параметрларига асосан 2021 йил давомида республика бўйича жами 757 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилиш белгиланган. Ушбу уйлар учун жами 120 млрд 687 млн сўм маблағ республика ҳамда маҳаллий бюджетдан ажратилиши режалаштирилган.

Йиғилиш давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси масъуллари ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши котибиятлари мудирлари, шунингдек ҳудудлардаги болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари мудирлари сўзга чиқиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича ахборот бердилар.

Муҳокамалар жараёнида сенаторлар ҳамда экспертлар томонидан мазкур масала юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилиб, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда доимий парламент назорати ўрнатилиши қайд этилди.

Йиғилиш сўнгида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.