Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Адиблар хиёбони халқимизнинг миллий мулки, миллатнинг адабиёт боғи сифатида қадр топаётган бўлса, у ердаги 24 нафар адиблар ҳақида олинаётган фильмлар миллий киночилигимиз хазинасини янада бойитмоқда.

 Кинематография агентлиги ва Тошкент ислом академияси билан ҳамкорликда “BRAND PRO MEDIA” студияси томонидан ўзбек театр драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди.

"Халқ юраги" туркуми остида суратга олинган кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида тайёрланди.

Абдуҳамид Мухторов муаллифлигидаги фильм режиссёри Иброҳим Аҳмедов, оператор Сардор Анваров, рассом Сардор Тошмуродов.